Таниқли актёр Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
У «Ватан» филмидаги Қурбон роли билан томошабинларга машҳур эди.
Киноактёр «Омад», «Сўнгги лаҳза», «Ҳижрон», «Назар», «Йигит йиғламасин», «Алданган кўнгил», «Меҳр» каби кўплаб бадиий филмлар ва бир қанча миллий телесериалларда роллар ижро этган.
Ижодкор Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти «Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати» кафедрасида талаба ёшларга таълим бериб келаётганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter