Термизда 30 та янги автобус қатновга чиқарилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Термиз шаҳрида йўловчилар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш, жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида 30 та янги замонавий автобус қатновга чиқарилди.
«Zongtong» русумли автобуслар Термиз шаҳридаги йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади.
Янги автобуслар қуйидаги йўналишларда ҳаракатланади:
- ШИ-1-сонли йўналиш: Темир йўл вокзали – Паттакесар маҳалласи;
- ШИ-5-сонли йўналиш: Истиқлол майдони – «Тахта» бозори – Мангузар масжиди – Темир йўл вокзали – Истиқлол майдони (айланма йўналиш).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter