Сурхондарёда маст ҳолда тез ёрдам машинасини бошқарган ҳайдовчи жазоланди
Сурхондарёда тез ёрдам машинасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар берди.
62 ёшли эркак Ангор тумани тиббиёт бирлашмасида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келган. У жорий йилнинг 14 май куни иш вақтида — соат 21:11 лар атрофида ўзига бириктирилган Damas русумли хизмат автомашинасини Ангор тумани ҳудудида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқариб юргани аниқланган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Баённома тўпланган ҳужжатлар билан бирга жиноят ишлари бўйича Ангор туман судига юборилди ҳамда очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар уч йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида, яъни 16 миллион 480 минг сўм жарима жазоси тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter