Тожикистонда соқол ва ҳижоб тақиқлангани рад этилди
Тожикистон Дин ишлари, миллий анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси мамлакатда соқол қўйиш ва ҳижоб кийиш қонун билан тақиқлангани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Сўнгги кунларда қатор хорижий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эркакларга соқол, аёлларга эса ҳижоб тақиқлангани, ҳатто бу талабларни бузганларга йирик жарималар қўлланиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, айрим хабарларда фуқаролар ҳар ҳафта соқолини олдирганини тасдиқловчи суратларни давлат идораларига юбориши шартлиги ҳам даъво қилинган.
Бироқ қўмита бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, Тожикистон қонунчилигида соқол ёки ҳижобни тақиқловчи янги қонун қабул қилинмаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тарқалган хабарларнинг аксарияти икки йил аввалги эски маълумотлар асосида яна қайта тарқатилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter