Тошкент шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди
Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовга маслаҳатчи тайинланди.
Нигманов Фатҳулла Убайдуллаевич Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари – шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Фатҳулла Нигманов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2012 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини геодезик ҳисоблаш ва бошқа тармоқлар муҳандислиги мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Фатҳулла Нигманов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
У меҳнат фаолияти давомида Юнусобод тумани ҳокимлигида турли масъул лавозимларда, Бектемир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ҳамда туман ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter