Тошкент халқаро аэропорти ва UzAirways ярим йилда қанча солиқ тўлади?
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи 163 932 та юридик шахс томонидан 23,5 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Шундан 4,67 трлн сўми, яъни жами тушумнинг 19,8 фоизи энг йирик 20 та солиқ тўловчи ҳиссасига тўғри келган. Уларнинг товар айланмаси 41 трлн сўм, фойдаланилган солиқ имтиёзлари эса 2,85 трлн сўмни ташкил этган.
Энг кўп солиқ тўлаган корхоналар:
«O‘ZBEKTELEKOM» АЖ — 837,9 млрд сўм;
«Asia Trans Gas» МЧЖ — 726,1 млрд сўм;
«Uzbekistan Airways» АЖ — 440,1 млрд сўм;
«Paynet» АЖ — 276,9 млрд сўм;
«Unitel» МЧЖ ХК — 271,5 млрд сўм;
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти — 196,6 млрд сўм.
Солиқ тушумлари таркиби:
фойда солиғи — 1,50 трлн сўм;
ҚҚС — 1,45 трлн сўм;
ижтимоий солиқ — 635 млрд сўм;
ЖШОДС — 605,4 млрд сўм;
мол-мулк солиғи — 147,1 млрд сўм;
айланмадан олинадиган солиқ — 121,7 млрд сўм;
ер солиғи — 65,7 млрд сўм.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter