Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда аҳолининг 574 млн сўмдан ошиқ пулини қўлга киритганлар ушланди

Тошкентда аҳолининг 574 млн сўмдан ошиқ пулини қўлга киритганлар ушланди

СИ ёрдамида ишланган иллюстратив фото.

Фото: Прокуратура департаменти

Учтепа туманида фуқароларнинг 574,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда фуқаролар А.Б. ва М.Б. ўзларини гўёки «Ватанпарвар» МФЙ ҳудудидаги 29-сонли уйнинг бошқарув органи раҳбари сифатида кўрсатиб, мазкур уйдаги хонадонларда яшовчи фуқаролардан 574,6 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг