Тошкентда бир килограмм паловнинг ҳисобланган қиймати 130 минг сўмдан ошди
Қўмита ҳисоб-китобига кўра, Тошкент шаҳрида бир килограмм палов учун маҳсулотлар қиймати 130 минг 285 сўмни ташкил этган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 126 минг 711 сўм, Тошкент вилояти — 124 минг 226 сўм ва Самарқанд вилояти — 123 минг 498 сўм билан қайд этилган.
Энг арзон кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, у ерда палов учун ҳисобланган қиймат 109 минг 605 сўмни ташкил қилган. Андижонда бу кўрсаткич 115 минг 377 сўм, Сирдарёда 115 минг 398 сўм бўлган.
Қашқадарё вилоятида бир килограмм паловнинг ҳисобланган қиймати 122 минг 257 сўм, Бухорода 120 минг 600 сўм, Навоийда 120 минг 850 сўм, Сурхондарёда 121 минг 367 сўмни ташкил этган.
Ҳисоб-китобда 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 0,3 килограмм пиёз, 0,7 килограмм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм лазер гуруч, 0,1 килограмм нўхат, 0,01 килограмм зира ва 0,02 килограмм ош тузи нархи инобатга олинган.
Маълумотлар Миллий статистика қўмитасининг 2026 йил август ойидаги кузатув натижалари асосида шакллантирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter