Тошкентда фуқаро ўзига тегишли уйдан чиқариб юборилди. Прокуратура вазиятга изоҳ берди
Пойтахтда бир неча фуқаролар ўзига тегишли уйдан чиқариб юборилгани ҳақида хабар берилди. Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур масала юзасидан изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда фуқаро Р.Паянов ва бошқалар ўзларига тегишли бўлган уйдан мажбурий равишда чиқариб юборилганликлари ҳақида мурожаат йўллашган.
Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жойига чиққан ҳолда мурожаат муаллифлари ва MEGA LOGISTICS SERVICE МЧЖ вакиллари иштирокида ўрганилди ҳамда тегишли шахслардан аризалар қабул қилиб олинди.
Мазкур мурожаат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинди, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter