Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда қарийб 20 млрд сўм бюджет пуллари талон-торож қилинди

Тошкентда қарийб 20 млрд сўм бюджет пуллари талон-торож қилинди

Фото: Yuz.uz

Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағининг талон-торожи фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан терговга қадар текширув ўтказилди, унда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Texnopark» МЧЖнинг масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктиргани аниқланди.  Улар гўёки электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш мақсадида 19 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек,«Texnopark» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан истеъмолчиларга ўрнатилган 273 дона газ ҳисоблагич кўрсаткичларининг кам ҳисобланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 861,1 млн сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг