Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг бироз пасайиши кузатилди

Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жой бозорида сентябрь ойида нархлар 0,6 фоизга ошган, бироқ 2024 йил сентябрь ойига нисбатан 1,7 фоизга пасайган.
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Ўзбекистон кўчмас мулк бозорига бағишланган таҳлилларида маълум қилинди.
Пойтахтдаги иккиламчи уй-жой бозорида энг катта пасайиш Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларида кузатилди. Ўртача ҳисобда пасайиш 4,3 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, бирламчи уй-жой кўчмас мулк бозорида нархларнинг 3 фоизга ошгани қайд этилди.
Бирламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх ошиши Миробад, Бектемир ва Яккасарой туманларида қайд этилди. Ўртача ҳисобда ўсиш 5,8 фоизни ташкил этди.
Республика миқёсида эса сентябрь ойида иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар 0,6 фоизга ошган. Йиллик ҳисобда, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан иккиламчи бозорда бир кв.м учун ўртача нарх 4,6 фоизга ошган.
Энг юқори нарх ўсиши Сурхондарё (+19 фоиз), Сирдарё (+15,8 фоиз) ва Жиззах (+14,5 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter