Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар сони кескин ошди

Туркияга сафар қилаётган ўзбекистонликлар сони кескин ошди

2026 йил январ–июн ойларида Ўзбекистондан Туркияга туристик мақсадларда 127 минг 241 нафар фуқаро сафар қилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,2 минг нафарга ёки 24,7 фоизга кўп.

Статистика мамлакатлар ўртасидаги туристик алмашинув суръати изчил ўсиб бораётганини кўрсатмоқда. Туркия ўзбекистонликлар учун энг оммабоп хорижий йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.

Қайд этилишича, Туркияга сафар қилганларнинг 104 минг 289 нафари саёҳат мақсадида йўлга чиққан. Бу умумий ташрифларнинг энг катта қисмини ташкил этган.

Шунингдек, 19 минг 629 нафар фуқаро қариндошларини йўқлаш учун Туркияга борган. Даволаниш мақсадида сафар қилганлар сони 1 минг 608 нафарни ташкил этган.

Хизмат юзасидан Туркияга 967 нафар, ўқиш мақсадида эса 748 нафар Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг