Умра рекламаларида қонунчиликни бузган 6 та туроператорга чора кўрилди
Рақобат қўмитаси оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида тарқатилаётган реклама материалларининг «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлигини мунтазам ўрганиб бормоқда.
Навбатдаги мониторинг доирасида туроператорлар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарқатилган реклама материаллари таҳлил қилинди. Ўрганишлар жараёнида бир қатор реклама эълонларида қонунчилик талабларига риоя этилмагани аниқланган.
Натижада Қўмитанинг Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан олти туроператорнинг ижтимоий тармоқларда жойлаштирган рекламалари юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Маълум қилинишича, «Hamroh Tour», «Kabadoshlarim», «Yuksak Trevel», «Murabbiy Travel», «Hikmat Travel» ҳамда «Infin Tour»нинг Instagram ва Telegram саҳифаларида тарқатилган реклама материалларида қонунчилик талаблари бузилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан масъул мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. Қўмита қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа зарур таъсир чоралари ҳам кўрилишини маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра, реклама материалларининг қонун талабларига мувофиқлигини назорат қилиш ишлари изчил давом эттирилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter