Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қонунчиликка вояга етмаган гувоҳнинг қонуний вакили тушунчаси киритилди

Қонунчиликка вояга етмаган гувоҳнинг қонуний вакили тушунчаси киритилди

Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими янада кучайтирилди. ЎРҚ–1130-сонли Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят кодексига вояга етмаган гувоҳнинг қонуний вакили тушунчаси расман киритилди. Бу орқали тергов ва суд жараёнларида болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизми мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган шахс тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш мақсадида сақлаш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Агар бундай ҳаракат аввал маъмурий жазодан кейин содир этилса, айбдорга нисбатан қатъий чоралар қўлланади. Қонунга кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача жарима белгиланган.

Шу билан бирга, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш, шунингдек, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари ҳам қўлланиши мумкин.

Бундан ташқари, ушбу турдаги маҳсулотларни сақлашнинг ўзи учун ҳам маъмурий жавобгарлик жорий этилди.

Янги тартибга кўра, гувоҳ вояга етмаган бўлса, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонуний вакил ишда иштирок этади. Қонуний вакил сифатида ота-она, фарзандликка олган шахслар, васийлар, ҳомийлар ёки васийлик органи вакиллари қатнашиши мумкин.

Уларнинг ишда иштирок этиши суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарори, суд томонидан эса ажрим асосида таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг