Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро ярим марафон куни Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Халқаро ярим марафон куни Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Фото: Xabar.uz

6 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган «Тошкент халқаро ярим марафони» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.

Шу сабабли соат 05:00 дан 14:00 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланадиган кўчалар:

Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шароф Рашидов шоҳкўчасигача;

Шароф Рашидов шоҳкўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;

Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;

Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;

Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;

Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;

Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;

Мустақиллик шоҳкўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур хиёбонигача;

Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;

Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;

Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;

Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.

Иштирокчилар ва томошабинлар сони кўпайган тақдирда, заруратга кўра, туташ айрим йўлларда ҳам чекловлар киритилиши мумкин, дейилади хабарда.

Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари ва масъул ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг