Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойнинг сунъий қуёши бутун дунёни лол қолдирмоқда

Хитойнинг сунъий қуёши бутун дунёни лол қолдирмоқда

Дунё энергетикасида янги давр бошланмоқда. Хитойлик олимлар инсоният тарихидаги энг улкан ва хавфсиз энергия манбаларидан бирини яратиш йўлида муҳим ютуққа эришдилар. Ядровий синтез реактори учун мўлжалланган 582 тоннали улкан суперўтказгичли магнит тизими келажакда қуёш марказидаги ҳароратдан ҳам юқори бўлган ўта иссиқ плазмани жиловлаб туришга хизмат қилади.

Реакторларнинг энг катта муаммоси ўта қизғин плазмани ҳеч қандай оддий девор ушлаб тура олмаслигида ҳисобланади. Олимлар бу муаммони кучли магнит майдонлари орқали ҳал қиладилар. Янги тайёрланган 582 тонналик тизим реактор ичида термоядровий синтезни таъминлаш учун ўта иссиқ плазмани мукаммал изоляция қилади ва уни барқарор ушлаб туради. Бундай улкан ва мураккаб магнит тизимининг яратилиши Хитойни глобал ядровий синтез соҳасида яққол етакчилардан бирига айлантирмоқда.

Анъанавий атом электр станциялари оғир элементларнинг бўлинишига асосланган бўлиб, улардан узоқ муддат сақланадиган радиоактив чиқиндилар қолади. Бироқ сунъий қуёш қурилмалари қуёшнинг ўзида содир бўладиган жараённи, яъни енгил элементларнинг бирлашишини сунъий равишда такрорлайди.

Бу жараёнда атмосферага углерод чиқиндилари чиқмайди, радиация хавфи жуда паст бўлади ва ёқилғи сифатида оддий сувдан олинадиган водород ишлатилади. Натижада бу технология чексиз ва экологик тоза энергия манбасига айланади.

Келгусидаги режаларга кўра, ушбу улкан инфратузилма базасида 2030 йилга бориб тижорий мақсадларда барқарор электр энергиясини ишлаб чиқариш бошланади. Бу лойиҳа нафақат Хитойнинг ички энергия эҳтиёжларини тўлиқ қондиради, балки бутун сайёрамизни глобал исиш ва экологик муаммолардан ҳимоя қилишда муҳим қадам бўлади.

Айтиш жоизки, Хитойнинг сунъий қуёш лойиҳаси шунчаки илмий тажриба эмас, балки тез орада амалга ошадиган аниқ воқеликдир. 582 тонналик магнит тизими эса келажак авлодлар учун чексиз, тоза ва хавфсиз энергия олишнинг асосий калити ҳисобланади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг