Хоразмда илк бор жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилди
Хоразм вилоятида илк бор жигар трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Донор сифатида беморнинг ўғли қатнашди, операция 8 соат давом этди.
Қўшкўпир туманида бир неча йиллардан буён жигар етишмовчилигидан азият чекиб келаётган 54 ёшли Раъно Матёқубовага Хоразм вилоятида илк бор жигар трансплантацияси операцияси ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, касаллик энг юқори босқичга ўтгач, ягона даволаш йўли сифатида жигар трансплантацияси қолган.
Кенг қамровли тиббий текширувлар натижасида беморнинг ўғли Жалолбек Хўжаев донор сифатида барча тиббий кўрсаткичларга мос келиши тасдиқланган. Операция 8 соат давом этган.
Таъкидланишича, Хоразм вилоятида жигар циррози ташхиси билан 500 нафардан ортиқ киши рўйхатга олинган бўлиб, мазкур амалиётнинг аҳамияти шу орқали янада яққол намоён бўлмоқда.
Айни пайтда бемор ҳам, донор ҳам ўзини яхши ҳис этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter