Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йиқилган эмас, қайта тура олмаган ютқазади – «Токиога йўл» тақдимоти бўлиб ўтди

Йиқилган эмас, қайта тура олмаган ютқазади – «Токиога йўл» тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида узоқ кутилган “Токиога йўл” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Фильм Кинематография агентлиги, Президент Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Orient Financ Bank, Yandex Go, Kинопоиск, P&G, Intercontinental Hotel, Heisie Project, Ceremony ва “Conglomerate Studio” МЧЖ томонидан тақдим этилди.


“Токиога йўл” фильми Ўзбекистон ифтихори, бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов фаолиятига бағишланган бўлиб, у орқали Янги Ўзбекистонда спорт соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг амалий исботи намойиш этилган.

“Токиога йўл” – оддий спорт фильми эмас, балки оғриқни енгган ирода, синмаган руҳ ва ҳеч қачон сўнмайдиган орзулар ҳақидаги юракни ларзага солувчи миллий кино ҳикоясидир. У инсонни ўз чегараларидан ошишга, ишонишга ва ҳатто энг оғир паллада ҳам таслим бўлмасликка ундайди. Бу – бутун миллат юраги билан уриладиган, ҳар бир томошабинни ич-ичидан силкитадиган катта саёҳатдир.

Мазкур фильм миллий контент сифатида Ўзбекистон имижини халқаро майдонда мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларини кенг жамоатчиликка намойиш этади.

Фильм тақдимоти ва намойишлари хорижда, жумладан Японияда ташкил этилиши, шунингдек, онлайн платформалар орқали кенг аудиторияга етказилиши режалаштирилган.

Фильм ижодкорлари:

Сценарий муаллифлари: С. Кузминиҳ, Н. Нарзуллаев, С. Аббосов;
Саҳналаштирувчи режиссёр: Акром Исаков;
Саҳналаштирувчи операторлар: Ҳ. Алиев, Б.Йўлдашев, А. Алейников, Ж.Абдураҳмонов, Б.Бердиев;
Саҳналаштирувчи рассом: Д. Абдурахмонов;
Монтаж устаси: М. Насуллоев.

Фильмда асосий ролларни Дадахон Обидов, Саида Раметова, Боир Холмирзаев, Филип Рейнхард, Осаму Ямомото, Масая Като, Каан Ялчин, Мария Шамшина, Ричард Ли Уилсон, Эркин Комилов, Жавоҳир Зокиров, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Фарҳод Болтаев, Гулруҳ Пирназаровалар ижро этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг