Юнусободдаги 271-мактаб ҳудудида ўрганиш ўтказилди: ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди
Жорий йилнинг 31 июл куни Юнусобод туманида болалар майдончалари ва спорт ўйингоҳлари ҳудудларидаги қурилиш ҳолатлари ўрганилди. Хусусан, Амир Темур шоҳкўчаси, 41-уй манзилида жойлашган 271-сонли мактаб ҳудудидаги объект кўздан кечирилди.
Ўрганишлар давомида мактаб ҳудудидаги ер участкаси ҳамда бино-иншоотлар амалдаги ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилгани, ҳудудда ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони ёки ноқонуний қурилмалар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик битими ва ижара шартномаси асосида «ASIAN SCHOOL» МЧЖга 4 минг квадрат метр ер майдони ижарага берилгани маълум бўлди.

Ўрганиш якунларига кўра, тунука билан ўралган ҳудуд демонтаж қилиниб, ер участкаси аввалги ҳолатига қайтарилди.


Ҳудудларда қонунийликни таъминлаш, болалар майдончалари ва ижтимоий объектларнинг дахлсизлигини сақлаш бўйича назорат ишлари изчил давом эттирилади. Ҳар бир ҳолат қонуний асосда кўриб чиқилиб, адолат таъминланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter