Болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар бериш учун call-марказ ишга тушди
Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик, бепарволик ёки уларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун 1246 қисқа рақамли call-марказ ишга туширилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаролар болага нисбатан жисмоний, руҳий ёки жинсий зўравонлик, бепарволик, шафқатсиз муносабат ҳамда унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи бошқа ҳолатларга гувоҳ бўлса, мазкур рақам орқали мурожаат қилиши мумкин.
Call-марказга келиб тушган мурожаатлар қабул қилинади ва мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Ҳозирда call-марказ синов режимида фаолият юритмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter