Эрон ва АҚШ икки ҳафталик сулҳга эришди
АҚШ ва Эрон урушида муҳим бурилиш юз берди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳўрмуз бўғози зудлик билан очилиши шарти билан Эрон билан икки ҳафталик сулҳ эълон қилди.
Америка президенти 7 апрел куни соат 20:00 муддатини белгилаб, Эрондан бўғозни очишни ва сулҳ эълон қилишни талаб қилди. Акс ҳолда, у Эроннинг электр станциялари ва кўприкларига зарба бериш билан таҳдид қилди.
Эрон ҳукумати сулҳга розилигини расман тасдиқлади ва мамлакат «буюк ғалаба қозонганини» ва «жинояткор Американи 10 банддан иборат режасини қабул қилишга мажбурлаганини» айтди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги Ҳўрмуз бўғози орқали хавфсиз ўтиш Эрон қуролли кучлари билан мувофиқлаштирилишини маълум қилди.
Музокараларда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф воситачи бўлган.
Исроил ҳам Эрон билан ўт очишни тўхтатишга қўшилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter