Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 31 август куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирларда ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ташкилот фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Президенти хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг