Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркиядаги ўзбекистонлик келин воқеасига аниқлик киритилди

Туркиядаги ўзбекистонлик келин воқеасига аниқлик киритилди

Туркиянинг Мугла вилояти Милас туманида Ўзбекистон фуқароси М.Б. тўйдан кейин катта миқдордаги тилла ва зийнат буюмларини олиб, ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, М.Б. ҳеч қаерга қочиб кетмаган ва ҳозирда Милас ҳудудида. У ўз ихтиёри билан полиция бўлимига бориб, ҳолат юзасидан кўрсатма берган.

Фуқаро ўзига нисбатан билдирилган даъволарни рад этган. Унинг айтишича, тўйда тақилган тилла буюмлар қайнотасига топширилган, кейинчалик улар қарзларни тўлаш учун сотилган. М.Б. буни тасдиқловчи ёзишмалар ва видеоматериалларни Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тақдим этганини билдирган.

Айни пайтда турк ваколатли органлари томонидан суриштирув давом этмоқда. Бош консулхона тергов якунлангунга қадар бир томонлама хулоса чиқармаслик ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг