Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси мутасаддилари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилгани аниқланди

Сирдарёда ободонлаштириш бошқармаси мутасаддилари 1 млрд сўмдан ошиқ пулни талон-торож қилгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Сирдарё вилоятида 1 млрд сўмни талон-торож қилган ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширувда ўтказилди.

Унда Гулистон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаган ушбу фуқароларга 1 млрд сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг