Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги тарихий медалга сазовор бўлди.

Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик дастурида (LM2x) Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев дуэти олтин медал соҳиби бўлди. Бу ўзбекистонлик академик эшкак эшувчиларнинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қўлга киритган биринчи олтин медалидир.

Мусобақада кумуш медал Германия, бронза медали эса АҚШ спортчиларига насиб этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг