Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент фармони билан 264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент фармони билан 264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Видеодан кадр

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Президент фармони билан 264 нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Фармон ижроси доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларида фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролик ID-карталари топширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида хабар берилди.

Видеолавҳада Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Сирдарё, Самарқанд, Бухоро ва бошқа ҳудудларда янги фуқароларга ID-карталар тантанали равишда топширилгани акс этган.

Фуқароликка қабул қилинганлар ушбу қарор уларнинг мамлакатда тўлақонли фуқаро сифатида яшаши, меҳнат қилиши ва қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланиши учун муҳим имконият яратганини таъкидлаган.

«Ўзбекистон 24» хабарига кўра, мазкур тадбирлар Президент фармони асосида Мустақиллик байрами арафасида ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг