Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: Ўтган 35 йил асрга татигулик давр бўлди

Шавкат Мирзиёев: Ўтган 35 йил асрга татигулик давр бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида иштирок этмоқда.

Давлат раҳбари йиғилганларни Мустақиллик байрами билан табриклаб, ўтган даврдаги ўзгаришларга тўхталди.

«35 йил – тарих учун жуда қисқа давр. Лекин ортда қолаётган йиллар ўзининг кўлами, ютуқ ва натижалари билан асрга татигулик давр бўлди, десак, асло муболаға бўлмайди», – деди Президент.

Шавкат Мирзиёев амалга оширилган ўзгаришларнинг ҳақиқий муаллифи халқ эканини таъкидлади.

Президент фермер ва деҳқонлар, устоз ва мураббийлар, шифокорлар, олимлар, саноатчилар, тадбиркорлар, қурувчи ва архитекторларнинг мамлакат тараққиётига қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг