Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кападзе билан музокаралар ҳали бошланмади – PSSI расмийси

Кападзе билан музокаралар ҳали бошланмади – PSSI расмийси

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Индонезия терма жамоасига бош мураббий сифатида Патрик Клюйвертнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхатига киритилган.

Ушбу маълумотни «Inilah» нашрига Миллий терма жамоалар агентлиги (BTN) раиси Сумарджи тасдиқлаган.

Сумарджининг таъкидлашича, у Кападзе номзодини Индонезия миллий терма жамоаси (PSSI)нинг техник директори Александр Звиерсга тақдим этган. Бироқ, унинг сўзларига кўра, федерация ҳали қатъий қарор қабул қилмаган.

Сўнгги кунларда, айниқса, Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси билан расман хайрлашганидан сўнг бу ҳақдаги миш-мишлар кучайди. Шу муносабат билан Сумарджи изоҳ бериб, ҳозирча мураббий билан ҳеч қандай музокаралар бошланмаганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг