Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Фото: Futbol.ua

Ўзбекистон футбол ассоциацияси италиялик Фабио Каннаваро билан боғланиб, уни миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинлаш бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. Аввалроқ термага Йоахим Лёв, Фотиҳ Терим, Паулу Бенту каби мураббийлар таклиф этилган, аммо зарур келишувга эришилмаганди. 

Каннаваро 52 ёшда. Мураббийлик фаолияти давомида Италиянинг “Удинезе” ва “Беневенто”, Саудия Арабистонининг “Ал-Насср”, Хитойнинг “Гуанчжоу” ва “Тянцзин” клубларида, Загребнинг “Динамо”сида ишлаган.

Ўйинчи сифатида Каннаваро 2006 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Ўша йили Италия терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлди. Клублар миқёсида Каннаваро Италиянинг “Наполи”, “Парма”, “Интер” ва “Ювентус”, Испаниянинг “Реал” ва БААнинг “Ал Аҳли” клубларида ўйнаган. 

2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади ва унда илк бор 48 та жамоа иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг