Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Манба: Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи деярли аниқ бўлди

Манба: Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи деярли аниқ бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи деярли аниқ бўлди

Таниқли футбол инсайдери Фабрицио Романо ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришга рози бўлганини маълум қилди.

"Томонлар келишувга эришган. 24/48 соат ичида ҳужжатлар расмийлаштирилади. Каннаваро душанба куни бўлган таклифга розилик жавобини берган", - деб ёзилади маълумотда.

Каннаваро 52 ёшда. Мураббийлик фаолияти давомида Италиянинг “Удинезе” ва “Беневенто”, Саудия Арабистонининг “Ал-Насср”, Хитойнинг “Гуанчжоу” ва “Тянцзин” клубларида, Загребнинг “Динамо”сида ишлаган.

Ўйинчи сифатида Каннаваро 2006 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Ўша йили Италия терма жамоаси билан Жаҳон чемпиони бўлди. Клублар миқёсида Каннаваро Италиянинг “Наполи”, “Парма”, “Интер” ва “Ювентус”, Испаниянинг “Реал” ва БААнинг “Ал Аҳли” клубларида ўйнаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг