Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хаби Алонсо «Реал» бош мураббийлигидан кетди

Хаби Алонсо «Реал» бош мураббийлигидан кетди

Фото: Чемпионат.

Хаби Алонсо «Реал Мадрид» мураббийлигидан кетди. 

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббий Хаби Алонсо билан хайрлашганини эълон қилди. Истеъфо сабаби очиқланмаган. 

Клуб баёнотига кўра, томонлар амалдаги шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишга қарор қилишган.Клуб раҳбарияти Алонсога қилган меҳнатлари ва жамоа билан эришган натижалари учун миннатдорчилик билдирган. 

Жамоа ҳозирда Испания чемпионатида 2-ўринда бормоқда. Саудия Арабистонида ўтган Испания суперкубоги баҳсида «Реал» «Барселона»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Маълумотларга кўра, «Реал»га жамоа собиқ ўйинчиси Алваро Арбелоа устозлик қилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг