Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик шахматчилар Ўзбекистонда ўтказиладиган Олимпиадада қатнашмайди

Россиялик шахматчилар Ўзбекистонда ўтказиладиган Олимпиадада қатнашмайди

Фото: РИА Новости

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Президент кенгаши россиялик шахматчиларни Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади. Бу ҳақда Россия шахмат федерацияси ижрочи директори Александр Ткачёв ТАСС агентлигига маълум қилди.

«Жаҳон шахмат Олимпиадасида терма жамоаларимиз қатнашмайди. Кенгаш ушбу қарорни FIDE президенти вазифасини бажарувчи жаноб Вишванатан Ананднинг ташаббуси билан қабул қилди», — деди Ткачёв.

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 16–27 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

2025 йилнинг декабрида Халқаро шахмат федерацияси Бош ассамблеяси россиялик спортчиларга нисбатан чекловларни тўлиқ ва қисман бекор қилиш учун овоз берган эди. Россиялик шахматчиларнинг қайтишига 61 делегат овоз берган, 51 делегат қарши чиққан.

Бироқ 2026 йил январда Буюк Британия, Германия, Норвегия, Эстония ва Украина шахмат федерациялари FIDEнинг россиялик шахматчиларга нисбатан санкцияларни тўлиқ бекор қилиш ҳақидаги қарорига эътироз билдириш ниятида экани хабар қилинди. Шундан сўнг, 2026 йил июн ойида санкциялар қайта жорий этилди.

Аввалроқ мазкур Олимпиадани Магнус Карлсен ва яна бир қатор шахмат юлдузлари ҳам ўтказиб юбориши маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг