Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкаликлар «энг муҳим нарса»ни танлашди — хавотирли

Америкаликлар «энг муҳим нарса»ни танлашди — хавотирли

Фото: Depositphotos

Wall Street Journal яқинда ўтказган сўров америкаликлар нимани энг муҳим деб ҳисоблашларини кўрсатди.

Натижалар ҳайратланарли ва хавотирли: америкаликларда ватанпарварлик, дин, фарзанд кўриш ва жамият ҳаётида иштирок этишга қизиқиш пасайгандан-пасайиб бормоқда.

Сўровга кўра, вақтлар ўтса-да, фақат бир нарсанинг аҳамияти бир текисда ошиб боряпти ва одамлар (америкаликлар) уни «жуда муҳим» деб ҳисоблашади. Бу пул.

Одамлар ҳокимият асрлар давомида фуқароларга тиқиштирган мавҳум ҳодисалар эмас, балки ўз қўлларидаги пуллар бахт келтиришига тобора кўпроқ ишонч ҳосил қилишмоқда.

Бу, ўз-ўзидан, пул келтирадиган барча нарсалар, биринчи навбатда, бозор иқтисодиёти, бизнеснинг аҳамияти ошишда давом этишини англатади. Бу яна шундан далолатки, одамлар сиёсатчилар ва диний арбобларга камроқ қулоқ тутиб, молиявий маслаҳатчилар ва омадли тадбиркорларга эргашишни бошлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг