Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОТМ ва илмий муассасалар муассислигида «спин-офф» корхоналар очилади

ОТМ ва илмий муассасалар муассислигида «спин-офф» корхоналар очилади

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда янги ишланмалар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва илм-фанни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги механизм жорий этилмоқда. Ҳужжатга кўра, олий таълим ва илмий муассасалар муассислигида «спин-офф» корхоналари ташкил этилади.

Фармонда белгиланишича, ушбу корхоналар инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва уларни реал иқтисодиётга жорий этишда муҳим восита сифатида қаралади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 майдан бошлаб корхоналар устав фондидаги давлат улушини бошқариш функцияси муассисларга ишончнома асосида берилади. Давлат улушини 5 йил давомида хусусийлаштириш тақиқланади.

Янги тартибга кўра, «спин-офф» корхоналарини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилади. Хусусан, давлат активларини бошқариш агентлиги қарори ёки рақобат қўмитасининг олдиндан розилигини олиш талаб этилмайди.

Шунингдек, агар корхоналар муассислар томонидан инновацион жамғарма маблағлари ҳисобидан ташкил этилса, улар венчур молиялаштириш шаклига тенглаштирилади. Фармонга кўра, корхона жамоаси таркибида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ёки талабалар иштирок этиши шарт.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг