Ўзбекистонда хорижий олийгоҳлар сони 10 йилда 4,3 баробар ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистонда 30 та хорижий олий таълим ташкилоти фаолият юритган.
Бу 2015/2016 ўқув йилидаги 7 тага нисбатан 4,3 баробар кўп. Шу тариқа, ўн йил ичида мамлакатда фаолият юритаётган хорижий ОТМлар сони 23 тага ошган.
Хорижий олий таълим ташкилотлари сони 2005/2006 ўқув йилида 2 та бўлган. 2010/2011 ўқув йилига келиб бу кўрсаткич 6 тага етган.
2015/2016 ўқув йилида мамлакатда 7 та хорижий олий таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, кейинги беш йилда улар сони яна сезиларли кўпайган.
2020/2021 ўқув йили бошида хорижий ОТМлар сони 18 тага етган. Бу 2015/2016 ўқув йилига нисбатан 11 тага кўпдир.
Шунингдек, 2020/2021 йилдан 2025/2026 ўқув йилигача хорижий олий таълим ташкилотлари сони яна 12 тага ошган. Натижада беш йиллик даврда улар сони 18 тадан 30 тага етди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter