Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати тушиши кутилмоқда
Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, жанубда баъзида 20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37 даража, жанубда 40 даражагача бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-35 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин Ҳарорат 20-25 даража бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter