Таълим вазирлигида янги тайинлов бўлди
Абдусамад Маманазаров Таълим ва илм-фан вазирлигининг Олий таълим ташкилотлари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар собиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлигида шу пайтгача қуйидаги тайинловлар амалга оширилди:
Йўлдошев Ойбек Беҳзодович — вазирнинг биринчи ўринбосари;
Пардаева Меҳринисо Дониёровна — вазир ўринбосари;
Мирзалиев Санжар Маҳаматжан ўғли — вазир ўринбосари;
Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович — Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари;
Нематов Инатилло Убайдуллаевич — аппарат раҳбари;
Ғайбуллаев Фаррух Юлдашевич — Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи;
Бектурдиев Қадрбай Бекбосинович — Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;
Файзиев Фаррухжон Нематиллаевич — Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи;
Мухторова Азиза Эркиновна — вазирлик ҳузуридаги Психология илмий-тадқиқот институти директори;
Мўминов Сарвар Муродович — Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи;
Солиев Дониёр Фахриддинович — Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи;
Ортиқов Қурбонназар Омонович — Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи;
Маманазаров Абдусамад Абдусаитович — Олий таълим ташкилотлари департаменти бошлиғи.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter