Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тартиби белгиланди

Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш тартиби белгиланди

Фото: Hudud24

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини кўчириш тартиби белгиланди. 

 Ҳукумат қарори (299-сон, 11.06.2026 й.) билан «Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш бўйича давлат хизматини кўрсатиш»нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (Агентлик) ушбу соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 Ариза берувчи ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар ЯИДХП ёки Агентликнинг махсус электрон платформаси ёхуд давлат хизматлари марказлари орқали ариза беради.

Қуйидагилар аризани рад этишга асос бўлади:

- сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмагани;

- сўровномада нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқлангани;

- белгиланган миқдордаги тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ишчи орган томонидан ҳар йили 15 июлдан 6 августгача кўриб чиқилади ҳамда аризани қабул қилиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Бу ҳақда ариза берувчига ЯИДХП ёки махсус платформа орқали хабарнома юборилади.

Ўқишни кўчириш бўйича QR-кодли имтиҳон натижаси ваколатли орган томонидан ҳар йили имтиҳонлар якунлангандан сўнг 1 ҳафта ичида ариза берувчига юборилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг