2035 йилга бориб СИни «сақлаб туриш» 4 баравар қимматроққа тушади

Прогнозларга кўра, 2035 йилга бориб сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи Дата-марказлар йилига тахминан 1600 Терраватт-соат электр энергиясини талаб қилади.
Бу жаҳон миқёсидаги умумий энергия истеъмолининг 4,4 фоизи деганидир. Аниқроғи кейинги 10 йил ичида энергия сарфи ҳозирги даражадан тахминан тўрт бараварга ошиб кетади.
Айни кунларда ҳам соҳадаги асосий асосий тўсиқ график процессорлар етишмаслиги эмас, балки электр энергияси ва инфратузилманинг ишончлилиги бўлиб қолмоқда.
Google, Microsoft ва Amazon каби йирик компаниялар Дата-марказларида қувват чекловларига дуч келаётгани бунга яққол мисол.
Айрим компаниялар эса аллақачон ўз энергия ишлаб чиқариш тизимларини барпо этишнит бошлаган. Ёки маълумот марказларини электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларга яқин ҳудудларда жойлаштирмоқда.
Хулоса қилиб айтганда яқин ўн йилликда электр энергияси сунъий интеллект ривожининг асосий чекловчи омилига айланиши мумкин.
Манба: theregister.com
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter