Ўзбекистонликлар 3 ойда 20 млрд кВт/соатдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилган
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида республика бўйича жами 23,3 млрд квт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 млрд кВт⋅соатга, яъни 7 фоизга кўп дегани.
Энергетика вазирлиги расмийси Дилдора Ҳошимованинг маълум қилишича, мазкур даврда истеъмолчиларга 20,2 млрд квт⋅соат электр энергияси етказиб берилди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 262 млн кВт⋅соатга, ёки 1 фоизга ошганини кўрсатади.
Вазирлик матбуот хизмати ходим, шунингдек, ҳисобот даврида келиб тушган мурожаатлар юзасидан ҳам маълумот берди.
Унга кўра, жорий йил бошидан 16 мартга қадар келиб тушган жами 33 191 та яқин мурожаатни қайта ўрганиш учун вилоят, туманлар/шаҳарлар кесимида тақсимланиб, ишчи гуруҳлар томонидан улардан 23 261 тасида ўрганилган. Бунинг натижасида яна 7 012 та мурожаат ижобий ҳал этилиб, жами ижобий ҳал этилган мурожаатлар сони 16 197 та (48,8 фоиз)га етказилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter