Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда энди болалар ижтимоий тармоқларга кира олмайди

Австралияда энди болалар ижтимоий тармоқларга кира олмайди

Иллюстратив фото

Австралияда 16 ёшгача болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланган дунёдаги биринчи қонун кучга кирди. Платформалар уларга 49,5 миллион Австралия долларигача (33 миллион АҚШ доллари) жарималар таҳдиди остида киришни тўсиб қўйди, деб хабар берди Reuters.

Қонун 2024 йил ноябрда қабул қилинганди. Ўшанда ижтимоий тармоқ эгаларига 16 ёшгача бўлган австралияликларни платформаларга киритмаслик ёшни текшириш усулини ўйлаб топиш ва бошқа чораларни изга қўйиш учун бир йил муҳлат берилганди.

Мамлакат бош вазири Энтони Албанезенинг таъкидлашича, қонун ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янгиликлар ва алгоритмларнинг босимидан уларни асрашга қаратилган. Сиёсатчи болаларга телефонни бир чеккага қўйиб, ўрнига спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш, оила ва дўстлар даврасида бўлишни тавсия қилди.

Ҳозирча тақиқ 10 та энг йирик ижтимоий тармоққа тааллуқли, аммо ҳукумат янги платформалар пайдо бўлиши бараварида рўйхатни ўзгартириб боради. Деярли барча компаниялар фойдаланувчиларнинг ёшини селфи орқали текширишини маълум қилди. Шунингдек, фойдаланувчиларнинг ёши юклаб олинган ҳужжатлар ёки банк карталарига қараб ҳам текширилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг