Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро астронавтика конгрессига Самарқанд мезбонлик қилади!

Халқаро астронавтика конгрессига Самарқанд мезбонлик қилади!

Австралиянинг Сидней шаҳрида ўтказилган Халқаро астронавтика конгрессида (IAC) муҳим қарор қабул қилинди: 2028 йилда навбатдаги конгресс Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди. Бу тарихий воқеа нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё учун ҳам космик соҳада янги даврни бошлаб беради.

Сиднейдаги конгресс доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси кенг қамровли дастур билан иштирок этди.

Делегация томонидан Ўзбекистоннинг космик технологиялар соҳасидаги ютуқлари ва истиқболдаги режаларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, Европа, Осиё ва Америка космик агентликлари билан стратегик учрашувлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, космик мониторинг, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳасида рақамли технологияларни қўллаш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Халқаро астронавтика федерацияси раҳбарияти Ўзбекистоннинг илмий салоҳияти, ёшларнинг космик фанларга бўлган қизиқишини ва инфратузилмани ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, 2028 йилги конгрессни Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Мазкур йирик анжуман нафақат илм-фан ва технологиялар ривожи учун муҳим майдон бўлади, балки мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам сезиларли даромад келтириши кутилмоқда. Масалан, Сиднейда ўтказилган жорий конгресс Австралия иқтисодиётига 42 миллион австралия доллари (қарийб 27 миллион АҚШ доллари) даромад олиб келди.

Самарқандда бўлиб ўтадиган IAC ҳам 10 мингдан ортиқ халқаро меҳмонларни юртимизга жалб қилиб, халқаро кўргазмалар орқали туризм, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик соҳаларида катта иқтисодий самарани таъминлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг