Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Африкада диний секта етакчиси 191 киши ўлими сабаб 200 йилга қамалди

Африкада диний секта етакчиси 191 киши ўлими сабаб 200 йилга қамалди

Фото: Sova News

Кениядаги Момбаса юқори суди «Яхши янгиликлар черкови» етакчиси Пол Маккензини 191 киши, жумладан, 190 нафар болаларни ўлдиргани учун 200 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Associated Press маълумотларига кўра, Маккензининг 28 нафар шериклари ва издошлари 10 йилдан 160 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Пол Маккензи ўз издошларига «Исо пайғамбар билан учрашув»ни ваъда қилиб, очликка мажбурлаган. У бир неча юз диндорни ўрмонга мажбуран олиб кирган, уларга овқат ейиш ёки болаларини боқишга рухсат бермаган. Чарчоқ ва калтакдан ўлганлар ўрмонда кўмилган. Судья Диана Каведза Пол Маккензи айбдор деб топилган 191 кишидан 161 нафари тўққиз ёш ва ундан кичик болалар эканлигини айтди. 182 бола ва битта катта ёшли одам очликдан ўлган, қолган болалар эса бўғиб ўлдирилган ёки калтакланган.

Маккензи 2023 йилда бир гувоҳдан маълумот олинганидан кейин ҳибсга олинган. Тергов давомида Килифи округидаги ўрмонда 400 дан ортиқ жасад топилган. Баъзи қабрлардан қўл ва оёқлари боғланган бир нечта болалар жасадлари топилди. 2026 йил октябрь ойида Момбасадаги суд Маккензи ва унинг 28 шеригини ўлимда айбдор деб ҳукм чиқарди.

Прокуратура ўлим жазосини талаб қилди. Шунингдек, воиз ва унинг шерикларига қарши Кениянинг бошқа судларида яна 200 дан ортиқ одамнинг ўлими, болаларга нисбатан зўравонлик ва қийноқлар бўйича суд даъволари қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг