Al Arabiya: АҚШ Бандар-Аббос яқинига зарба берди
Al Arabiya телеканали АҚШ расмийсига таяниб, Америка кучлари Эрон жанубидаги Бандар-Аббос яқинида зарбалар амалга оширганини маълум қилди.
Ҳозирча зарбаларнинг аниқ нишонлари, етказилган зарар ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.
Шу билан бирга, Эрон жанубидаги бошқа ҳудудларда ҳам портлашлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бироқ уларнинг барчаси ҳозирча расмий ва мустақил манбалар томонидан тўлиқ тасдиқланган эмас.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter