Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон томонидан огоҳлантириш: «Энергетика тармоқларимизга зарба бўлса, жавоб қайтарамиз»

Эрон томонидан огоҳлантириш: «Энергетика тармоқларимизга зарба бўлса, жавоб қайтарамиз»

Эронга яқин манбаларда тарқалган баёнотда мамлакат энергетика инфратузилмаси нишонга олинган тақдирда, минтақадаги давлатларга қарши жавоб чоралари кўрилиши мумкинлиги айтилди.

«Агар Эрон электр тармоқлари нишонга олинса, Форс кўрфази бўйидаги давлатларнинг барча энергетика инфратузилмалари дрон ва ракета зарбалари билан нишонга олинади», – дейилади Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида. 

Ушбу давлатлар АҚШнинг яқин иттифоқчилари сифатида тилга олинган.

Эслатиб ўтамиз, бу баёнот АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Эронга нисбатан билдирилган сўнгги кескин баёнотлар, жумладан Ҳўрмуз бўғози масаласи ва энергетика инфратузилмаларига эҳтимолий зарбалар фонида янгради.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг