Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исломободда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланди

Исломободда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланди

АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасидаги музокаралар Исломобод шаҳрида расман бошлангани маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп журналистлар билан мулоқотда билдирди.

Трампнинг айтишича, у музокаралар бошланган-бошланмаганини аниқлаштирган ва ижобий жавоб олган.

«Мен музокаралар расман бошланганини сўрадим ва тасдиқ олдим», – деган у.

АҚШ президенти музокаралар узоқ чўзилмаслигини ва яқин вақт ичида Эроннинг позицияси аниқ бўлишини таъкидлади.

«Жуда тез орада маълум бўлади. Бу кўп вақт олмайди», – дейди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, асосий масала – Эрон музокараларда қанчалик самимий иштирок этаётганидир.

Эслатиб ўтамиз, ушбу музокара АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескин қарама-қаршилик, хусусан Ҳўрмуз бўғози ва ҳарбий таҳдидлар фонида ўтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг