Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда Исроил жосуслари билан ҳамкорликда айбланган мансабдор қатл этилди

Эронда Исроил жосуслари билан ҳамкорликда айбланган мансабдор қатл этилди

Фото: Mizan News

Эронда Исроил разведка хизмати («МОССАД») билан ҳамкорликда айбланган шахсга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди. Бу ҳақда Эрон суд тизимига қарашли Mizan News агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, қатл этилган Меҳди Фарид мамлакатдаги «ўта муҳим ташкилотлардан бирининг фуқаролик мудофааси қўмитасида раҳбар» лавозимида фаолият юритган. Унга нисбатан айблов хулосасида Исроил разведкаси фойдасига жосуслик қилганлик ва давлат хавфсизлигига хавф туғдирганлик ҳолатлари келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг