Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эронда Исроил билан алоқадорликда айбланган олти киши қатл этилди

Эронда Исроил билан алоқадорликда айбланган олти киши қатл этилди

Эроннинг Ҳузистон вилоятида миллий хавфсизликка қарши фаолият олиб борганликда айбланган олти нафар шахс қатл этилгани ҳақида мамлакат суд органлари хабар берди.

Қатл этилган фуқароларнинг исмлари ошкор этилмаган. Суд маълумотларига кўра, улар Faraca хавфсизлик кучлари ходимларини ўлдириш, Исроил билан алоқадорлик, сепаратизм, портлашлар ва қуролли ҳужумларни ташкил этиш айблари бўйича айбдор деб топилган.

Шунингдек, уларга нисбатан Хуррамшаҳрдаги газ станциясида портлаш содир этиш, банкларга қуролли ҳужумлар уюштириш, ҳарбий марказга граната ташлаш ва масжидларга ўқ узиш каби айбловлар қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг