Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ироқда коррупция иши доирасида 175 млн доллар ва 400 кг олтин мусодара қилинди

Ироқда коррупция иши доирасида 175 млн доллар ва 400 кг олтин мусодара қилинди

Фото: AP

Ироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари нефт вазири ўринбосари Аднан ал-Жумаилий иштирокидаги коррупция тергови доирасида қарийб 175 миллион доллар ва 400 кг олтинни мусодара қилишди. 

Al-Hadath телеканалининг хабар беришича, бу ҳақда Ироқ Олий суди кенгаши баёнотида айтилган. 

«Бугунги кунга қадар ал-Жумаилий иши бўйича 213 миллиард динор (тахминан 162,5 миллион доллар) ва 12 миллион доллар нақд пул мусодара қилинган. Тергов доирасида мамлакатнинг турли вилоятларидаги омборларда яширинган 400 кг олтин ҳам мусодара қилинди», дея таъкидлади кенгаш. 

INA ахборот агентлигининг хабар беришича, тергов органлари ал-Жумаилий ва у билан боғлиқ шахсларга қарши ишда яна 27 миллиард динор (20,5 миллион доллардан сал кўпроқ) мусодара қилингани ҳақида хабар беришди. Ироқ судининг тушунтиришича, ноқонуний маблағлар «айбланувчилар томонидан амалга оширилган лойиҳалардан маблағларни ўзлаштириш натижасида» олинган. 

Июн ойи охирида Ироқда 47 нафар юқори лавозимли амалдор ва парламент аъзолари коррупция айбловлари билан ҳибсга олинган.

Хабарларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари турли даражадаги амалдорлар учун камида 200 та ҳибсга олиш ордерини чиқарган. Шу билан бирга, Ироқ расмийлари ушбу иш бўйича тергов давом этаётганини ва «тез орада нефт ва электр энергияси вазирликларидаги коррупцияга алоқадор бошқа номлар эълон қилинишини» эълон қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг