Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея Украинада асирга тушган шимолий кореялик ҳарбийларни қабул қилади

Жанубий Корея Украинада асирга тушган шимолий кореялик ҳарбийларни қабул қилади

Фото: Ukrainska pravda

Жанубий Корея Украинада Россия томонида жанг қилган ва асирга олинган барча Шимолий Корея ҳарбийларини, агар улар истаса, қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Вазирликка кўра, Сеул Шимолий Корея ҳарбий асирларини уларнинг хоҳишига қарши равишда Россия ёки Шимолий Кореяга қайтарилишига қарши.

Аввалроқ вазирлик матбуот котиби Ли Же Вон Жанубий Корея конституциясига кўра, бутун Корея яримороли мамлакат ҳудуди ҳисобланишини ва шу сабабли яриморолда яшовчи барча аҳоли Жанубий Корея фуқаролари сифатида тан олинишини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг